ДунёдаЎзбекистон

Ўзбекистон терма жамоаси формалари рейтингнинг қуйи қисмидами?

Ўзбекистон терма жамоаси формалари рейтингнинг қуйи қисмидами?

ЭСПН нашри 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун тайёрланган терма жамоалар формалари рейтингини эълон қилди. Унда 48 мамлакатнинг жами 105 та формаси баҳоланган.

Рейтингга кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг уй формаси 103-ўринни, сафар формаси эса 84-ўринни эгаллади. ЭСПН уй формасини содда дизайнга эга либос сифатида баҳолаган бўлса, сафар формасидаги миллий нақшлар ва байроқ ранглари тўқ кўк фонда янада яхши намоён бўлишини таъкидлаган.

Рейтингда биринчи ўрин Уругвайнинг сафар формасига насиб этган. Япония ва Франциянинг сафар формалари эса мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларни банд этган.

ЭСПН муаллифи Крис Райтнинг фикрича, бу йил дизайнерлар айниқса сафар формаларини яратишда анъанавий қолиплардан чиқиб, кўпроқ эркин ва ижодий ёндашувни намоён этган. Шунга қарамай, Ўзбекистон терма жамоасининг ҳар икки формаси рейтингнинг қуйи қисмидан жой олди.

Батафсил ўқиш «Ҳоллофибер»ли термосумка: ҳароратни сақлашдаги янги ечим