Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Беларусь: тўқимачилик соҳасида $3,5 млнлик келишув

Ўзбекистон ва Беларусь: тўқимачилик соҳасида $3,5 млнлик келишув

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг маълум қилишича, Ўзбекистон ва Беларусь тўқимачилик саноатида ҳамкорликни кенгайтирмоқда.

Шу доирада Беларусьнинг Минск шаҳрида икки давлат соҳаси вакиллари ўртасида Б2Б учрашувлари ўтказилди. Унда Ўзбекистоннинг 40 га яқин тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари иштирок этди.

Музокаралар якунида 3,5 млн АҚШ долларлик экспорт келишувларига эришилди. Томонлар маҳсулот етказиб бериш ва янги ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилди.

Келишувлар Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларининг Беларусь бозорига экспортини кенгайтириш учун янги имкониятлар яратади

Батафсил ўқиш Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорлигида янги тўқимачилик кластери барпо этилмоқда