Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорлигида янги тўқимачилик кластери барпо этилмоқда

Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорлигида янги тўқимачилик кластери барпо этилмоқда

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг маълум қилишича, икки давлат тўқимачилик саноатида ҳамкорликни кенгайтирмоқда.

26 сентябрь куни Мингечевир саноат паркида Ўзбекистоннинг «Глобал Техтиле» ва Озарбайжоннинг «Азершекер» компаниялари иштирокидаги янги тўқимачилик мажмуаси лойиҳасига расмий старт берилди.

Лойиҳа 11,2 гектар майдонда амалга оширилиб, пахтадан тайёр маҳсулотгача бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш занжирини қамраб олади.

Корхона тўлиқ қувватда йилига:
🔹 16 минг тонна линт
🔹 11 минг тонна ип-калава
🔹 7,3 минг тонна бўялган мато
🔹 11 млн дона кўйлак ишлаб чиқариши режалаштирилган.

Маҳсулотлар Озарбайжон ички бозорига етказиб берилади ҳамда ташқи бозорларга экспорт қилинади.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон ва “Ҳ&М Гроуп” ҳамкорликни ривожлантирмоқда