Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги тўқимачилик ҳамкорлиги янги босқичда

Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги тўқимачилик ҳамкорлиги янги босқичда

Ўзбекистон Агентлиги ташаббуси ва Германиядаги элчихонамиз кўмагида УЗ Траде Ҳоусе Германй ГмбҲ компанияси билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, компания асосчиси Адриан Бакос ва бош директори Жонни Бакос билан ўтказилган учрашувлар якунида томонлар Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини Европа бозорида тарғиб қилиш бўйича келишувга эришдилар.

УЗ Траде Ҳоусе Германй ГмбҲ Ўзбекистон ҳамда ДАЧ минтақаси (Германия, Австрия, Швейцария) ўртасида ишончли кўприк бўлиб, янги бозорлар, инвестициялар ва ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

✍️ Компания хизматлари:

-Сертификатлаш ва логистика бўйича ёрдам;
-Бозорга кириш масалаларида маслаҳат;

-Савдо ва ҳамкорликни ривожлантириш.

Берлинда шоурум очиш режалаштирилган, унда матолар, тайёр маҳсулотлар ва сифат сертификатлари намойиш этилади. Намуналарни Германияга ташиш харажатлари Агентлик томонидан қопланади.

Батафсил ўқиш ПУМА белгисини ноқонуний ишлатган корхонага 40 миллион сўм жарима қўлланди