Ўзбекистон ва Озарбайжон янги лойиҳаларни ишга туширмоқда

Ўзбекистон ва Озарбайжон иқтисодий ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев иштирокида икки мамлакатнинг янги қўшма лойиҳаларига старт берилди.
Янги ташаббуслар банк, қурилиш, таълим, туризм, инфратузилма, минерал хомашёни қайта ишлаш ва боғдорчилик каби муҳим йўналишларни қамраб олади.
Мазкур лойиҳалар Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда икки давлатнинг иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланишга хизмат қилади.
