ЎзбекистонҚирғизистон

Ўзбекистон ва Қирғизистон тадбиркорлари янги келишувларга эришди

Ўзбекистон ва Қирғизистон тадбиркорлари янги келишувларга эришди

Ўзбекистон тадбиркорлари Қирғизистонга ташриф буюриб, бир қатор муҳим келишувларга эришди. Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида Ўзбекистон–Қирғизистон бизнес мулоқоти бўлиб ўтди.

Унда 200 нафардан ортиқ тадбиркор иштирок этиб, экспортни кенгайтириш, янги ҳамкорлар топиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашувларда тўқимачилик, қурилиш, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, логистика, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир якунида савдо алоқаларини кенгайтириш, қўшма ишлаб чиқариш ва инвестиция лойиҳаларини йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди. Бундай ҳамкорлик икки давлат тадбиркорлари учун янги имкониятлар очиб, ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон ва Афғонистон тадбиркорлари янги ҳамкорликларга йўл очмоқда