Ўзбекистон ва Туркия тўқимачилик корхоналари ҳамкорлик қилмоқда

"Дунё" АА нинг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ва "Арикан Гроуп" компанияси ҳамкорлигида "Кипаш Ҳолдинг", "Molcem Нано", "Элиф Иплик" каби етакчи тўқимачилик компаниялари вакиллари билан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбир 2025 йил 21 август куни Туркиянинг Қаҳраманмараш вилоятида Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган бўлиб, унда икки давлат корхоналари ўртасидаги мавжуд ҳамкорлик, янги инвестиция лойиҳалари ва бозор имкониятларини муҳокама қилинди.
"Molcem Нано" компанияси ишлаб чиқаришининг бир қисмини Чирчиқ технопаркига кўчиргани, "Элиф Иплик" эса Ўзбекистонга экспорт ва қўшма лойиҳаларга қизиқиш билдираётгани таъкидланди.
"Арикан Гроуп" билан Ўзбекистонда қўшма ишлаб чиқариш, Р&Д фаолияти ва Туркияда маркетинг офисларини очиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, Тошкент тўқимачилик университети билан миллий либослар дизайнига бағишланган биеннале ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Турк компаниялари 2025 йил 9–11 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган "TextileExpo" кўргазмасига иштирок этиш учун Ўзбекистонга бизнес-миссия билан ташриф буюради. Ҳамкорлик ишлаб чиқариш, инновация ва маданий алмашинув соҳаларини ўз ичига олади.
