Ўзбекистоннинг ГУЗАР бренди Москва кўргазмасида янги коллекциясини намойиш этди

Жорий йилнинг 1–4 сентябрь кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида Collection Première Moscow (CPM) халқаро мода кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ГУЗАР бренди остида СС2027 коллекциясини намойиш этди.
Тақдимотда Самарканд Эуро Асиа Техтиле, Ф17 Жеанс, Ферстйлетех, Имрон Техтиле, Бекмен ва Султана/СЛБ Деним корхоналари иштирок этди. Улар деним, трикотаж, жерси, casual ва классик йўналишдаги янги коллекцияларини халқаро харидорлар ҳамда мода саноати вакилларига тақдим этди.
Кўргазма давомида хорижий харидорлар ўзбек маҳсулотларига қизиқиш билдириб, ҳамкорлик, харид ва келгусидаги буюртмалар юзасидан музокаралар олиб борди. ГУЗАР брендининг CPMдаги иштироки Ўзбекистон тўқимачилик ва тикувчилик саноатининг экспорт салоҳиятини намойиш этиш ҳамда халқаро бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.
