Ўзбекистон

Термизда Ўзбекистон–Афғонистон енгил саноат маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди

Термизда Ўзбекистон–Афғонистон енгил саноат маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 15–17 сентябрь кунлари Термиз халқаро савдо марказида Ўзбекистон–Афғонистон енгил саноат маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада икки давлатдан 150 дан ортиқ компания иштирок этди. Унда тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотлари, матолар, тайёр кийим-кечак, махсус ва иш кийимлари, пайпоқ маҳсулотлари, гиламлар, чарм ва чарм буюмлар ҳамда пойабзаллар намойиш қилинди.

Афғонистонлик тадбиркорлар эса гиламлар, заъфарон, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар, қўл санъати маҳсулотлари, қуритилган мевалар ва кийим-кечакни тақдим этди.

Тадбир доирасида Б2Б учрашувлар, бизнес-мулоқотлар ва икки томонлама музокаралар ўтказилиб, янги харидор ва ҳамкорларни топиш, экспорт шартномаларини тузиш, ўзаро маҳсулот етказиб бериш ҳамда қўшма ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Батафсил ўқиш Ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари Испания ва Европа бозорларига йўл олмоқда