Ўзбекистон

Покистон ва Ўзбекистон чарм саноатида қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди

Покистон ва Ўзбекистон чарм саноатида қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди

Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари уюшмаси (Пакистан Таннерс Association – ПТА) раҳбарияти ва аъзолари билан учрашди. Бизнес форумда 30 дан ортиқ соҳанинг етакчи компания раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этди.

Унда Ўзбекистон ва Покистон тадбиркорлари иштирокида терини қайта ишлаш, чарм маҳсулотлари, жумладан тайёр кийим-кечак, пойабзал, қўлқоплар, сувенирлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Покистон томони Ўзбекистоннинг турдош ташкилот ва уюшмалари билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш, тажриба алмашиш, айрим саноат қувватларини мамлакатга релокация қилишга тайёр эканликларини билдиришди.

Ўзбекистон элчиси ПТА аъзоларини қўшма лойиҳаларнинг техник шартларини келишиш учун Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларига ташриф буюришга таклиф этди. Покистонлик тадбиркорлар 2025 йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистонга боришини билдирди.

Мулоқот давомида "Ўзчармсаноат" уюшмаси раҳбарияти ва аъзолари 2025 йил 26-28 январь кунлари Лаҳор шаҳрида ўтказиладиган "Пакистан Мега Леатҳер Show" халқаро кўргазмасига таклиф этилди.

Батафсил ўқиш Уфа шаҳрида Наманган вилоятининг “Савдо уйи” ташкил этилади