Польшанинг ЛПП С.А. компанияси Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда

“Дунё” АА хабарига кўра, Европанинг йирик тўқимачилик компанияларидан бири — Польшанинг ЛПП С.А. компанияси Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев ҳамда ЛПП С.А. компанияси вакили Славомир Лобода онлайн учрашув ўтказиб, ҳамкорликни кенгайтириш, инвестиция лойиҳалари ва жаҳон брендларини жалб қилиш масалаларини муҳокама қилди.
Шунингдек, Польша компаниялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифлари ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалари кўриб чиқилди.
Якунда томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
ЛПП С.А. 1991-йилда Гданьск шаҳрида ташкил этилган бўлиб, Марказий ва Шарқий Европадаги йирик мода компанияларидан биридир. Унинг портфелига Ресервед, Cropp, Ҳоусе, Моҳито ва Синсай брендлари киради.
