Ўзбекистон

Қашқадарё ва Германия: тўқимачилик соҳасида стратегик ҳамкорлик

Қашқадарё ва Германия: тўқимачилик соҳасида стратегик ҳамкорлик

2025 йил 16 октябрь куни Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Германиянинг "Ҳоҳенстеин Гроуп" ва "МБГ Гроуп" компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказиб, тўқимачилик саноатини ривожлантириш, ОЭКО-ТЕХ сертификатини жорий этиш ҳамда Қаршида республикадаги илк регионал лаборатория ва ўқув марказини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, яшил технологиялар, энергия тежаш ва чиқиндисиз ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорлик қилиш таклифлари билдирилди.

Томонлар “йўл харитаси” ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Батафсил ўқиш Фарғона вилояти экспорт салоҳиятини мустаҳкамламоқда: Жанубий Кореяда Ўзбекистон маҳсулотлари учун савдо-логистика маркази очилди