Қирғизистон

Қирғизистонда ип калава ишлаб чиқариш фабрикаси қурилмоқда

Қирғизистонда ип калава ишлаб чиқариш фабрикаси қурилмоқда

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида пахта ип калава ишлаб чиқариш фабрикаси қурилиши режалаштирилмоқда. Мазкур корхона йиллик 6,5 минг тонна пахта хомашёсини қайта ишлаш ва 4,5 минг тонна ип ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Ушбу лойиҳа мамлакатнинг текстил саноатини ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва янги иш ўринларини яратишда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, у пахта кластеридаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга ва иқтисодиётнинг боғлиқ соҳаларини рағбатлантиришга хизмат қилади.

Фабрикани қуриш жараёнида давлат идоралари ҳамда ривожланиш институтлари томонидан инвестицияларни қўллаб-қувватлаш, молиявий назоратни кучайтириш ва лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил ўқиш “Нуразиз техтиле” МЧЖ ишлаб чиқаришни кенгайтириб, ёшлар бандлигини таъминламоқда