Қирғизистон

Қирғизистонда тўқимачилик соҳаси учун янги имкониятлар очилди

Қирғизистонда тўқимачилик соҳаси учун янги имкониятлар очилди

Қирғизистон Иқтисод вазирлиги мамлакатда тикувчилик ва тўқимачилик соҳасини ривожлантириш, шунингдек ушбу соҳа корхоналарига ёрдам бериш мақсадида “Қирғиз Экспорт” маркази томонидан махсус штаб очди.

Штаб тадбиркорларга экспорт, маҳсулотни сертификатлаш, маркировкалаш, янги бозорларни топиш ва ташқи бозорларга чиқиш жараёнларида амалий маслаҳатлар беради. Шу орқали корхоналар ўз маҳсулотларини тез ва самарали равишда ташқи бозорга чиқариш имкониятига эга бўлади.

Штаб ҳар куни соат 9:00 дан 19:00 гача, дам олиш кунларисиз фаолият юритади. Бу Қирғизистондаги тўқимачилик корхоналари учун давлат билан самарали ҳамкорликни таъминлаб, уларнинг ўсиш имкониятларини янада кенгайтиради.

Батафсил ўқиш Енгил саноат бизнеси учун янги молиявий кўмак