Қозоғистон

Қозоғистонда 200 млрд тенге қийматидаги пахта-тўқимачилик кластери барпо этилмоқда

Қозоғистонда 200 млрд тенге қийматидаги пахта-тўқимачилик кластери барпо этилмоқда

Қозоғистон енгил саноат соҳасида ҳамкорликни кенгайтириб, Туркистон вилоятида Хитой инвесторлари иштирокида йирик пахта-тўқимачилик лойиҳасини бошлади. Хитойнинг Хинжианг Лиҳуа компанияси ушбу лойиҳага 200 млрд тенгеден ($388 млн) ортиқ сармоя киритади. Лойиҳа пахтани етиштиришдан тортиб, уни қайта ишлаш ва тайёр кийим ишлаб чиқаришгача бўлган барча жараёнларни ўз ичига олади.

60 минг гектар майдонда замонавий агрохудуд барпо этилиб, томчилатиб суғориш тизими ва зарур инфратузилма қурилади. Лойиҳа 1,4 минг доимий ва 300 вақтинчалик иш ўрни яратади.

Янги лойиҳа мамлакатда пахта етиштириш ва уни қайта ишлаш салоҳиятини сезиларли даражада оширади.

Батафсил ўқиш Диор бренди ижодкори Жонатан Андерсон — учинчи маротаба “Йил дизайнери”