Қозоғистонда енгил саноатни ривожлантириш имкониятлари

“Казинформ” ахборот агентлиги маълумот беришича, Қозоғистонда енгил саноатни ривожлантириш мақсадида соҳа уюшмалари ва йирик компаниялар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
2025 йили Қозоғистоннинг енгил саноати 13% га ўсиб, 260 млрд тенге ($520 млн) ишлаб чиқаришга эришди. Соҳани ривожлантириш режалари: пахта ва териларни чуқур қайта ишлаш, синтетик толалар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ошириш.
Ўтган йили мамлакатда рекорд пахта ҳосили йиғилди — 466 минг тонна. Шундан 116,1 минг тонна толаси, 500 тонна ип, 5,2 млн квадрат метр мато ва 28,6 млн тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.
Агар барча хом ашё тўлиқ қайта ишланса, қўшилган қиймат 1,67 млрд долларни ташкил қилиши ва 5 минг янги иш ўрни яратилиши мумкин.
Ушбу имкониятлар Қозоғистон саноатининг барқарор ривожланиши ва янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилади.
