Дунёда

Швейцариянинг янги инқилоби: тикилмайдиган кроссовкалар

Швейцариянинг янги инқилоби: тикилмайдиган кроссовкалар

Швейцариянинг Он Руннинг компанияси пойабзал ишлаб чиқаришда тўлиқ янги усулни тақдим этди. LightSpray технологияси ёрдамида кроссовкалар тикилмайди ва ёпиштирилмайди. Роботлар махсус синтетик толани пуркап, пойабзалнинг устки қисмини бир неча дақиқада ҳосил қилади. Натижада тикувсиз, енгил ва оёққа жуда қулай кроссовка пайдо бўлади.

2026 йилда Бусан шаҳрида 32 та робот ишлайдиган замонавий завод ишга туширилди. Бу завод пойабзал ишлаб чиқаришни анча тез ва самарали қилади.

Бу технология билан ишлаб чиқарилган илк модел — LightSpray Cloudmonster 3 Ҳйпер.

Компания келажакда шундай кичик робот заводларини дунёнинг турли ҳудудларида очиб, пойабзаларни одамлар яшайдиган жойга яқин ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу эса маҳсулотни тезроқ етказиш ва харажатларни камайтиришга ёрдам беради.

Батафсил ўқиш Личинкалар ёрдамида тўқимачилик чиқиндиларини қайта ишлаш