Қозоғистонда пахта саноати қандай ривожланмоқда?

Inbusiness.kz мухбири хабар беришича, Қозоғистонда пахта саноати — яъни “оқ олтин”ни етиштириш ва қайта ишлаш йўналишида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Мамлакатда пахта кластери ташкил этилмоқда ва соҳа ривожи учун махсус давлат дастури ишлаб чиқилмоқда.
Шу билан бирга, давлат томонидан йирик сармоялар ажратилиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга имтиёзли кредитлар, субсидиялар ва экспортга чиқишда ёрдам каби турли қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда.
Яқин йилларда бу тармоқда янги завод ва фабрикалар қурилиши, минглаб янги иш ўринлари яратилиши, шунингдек, маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажми ортиши кутилмоқда. Бу эса Қозоғистон иқтисодиёти учун муҳим қадам ҳисобланади.
Давлат қўллаб-қувватлаши нима билан ифодаланади?
-Замонавий ускуналар харажатининг 40% гача субсидияланади
-3% йиллик фоизда имтиёзли кредитлар берилади
-Давлат харидларида маҳаллий маҳсулотларга устуворлик берилади
-Экспортга чиқиш учун маслаҳат ва хужжат ишларида ёрдам кўрсатилади
🔹Йирик лойиҳалардан Глобал Техтиле Туркистан
— 2025–2027 йилларда ишга туширилади
— 20,7 миллиард тенге сармоя
— 2000 та янги иш ўрни
— Пахта толаси, мато ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаради
🔹 ЦТ Жетисай Техтиле ЛЛП
— 41,5 миллион доллар сармоя
— Йигирув, тўқув ва тикиш фабрикалари қурилади
🔹 ЛИҲУА (Қозоғистон компанияси)
— Пахта етиштиришдан тортиб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача тўлиқ цикл
— 2000 та иш жойи яратилади
Келгуси режалар:
-2026–2030 йилларга мўлжалланган тўқимачилик саноати ривожланиши бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилади
-2024–2028 йилларда пахта уруғчилигини ривожлантириш учун қўшимча маблағ ажратилади
-Туркистон вилоятидаги уруғчилик заводи 2025 йилгача модернизация қилинади
