Сиз инклюзив мода ҳақида қандай фикрдасиз?

Ногиронлиги бўлган одамлар кўпинча фаол ҳаёт тарзини олиб борадилар ва жамиятнинг деярли тўлақонли аъзоларига айланишмоқда. Аммо сиз ҳеч ўйлаб кўрганмисиз — улар кийимларни қаердан сотиб олишади? Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз бу ҳақда ўйлаб кўриш вақти келмадими? Бунинг учун Примарк бренди яхши намуна бўла олади.
Инклюзив мода энди алоҳида бир сегмент эмас — бу замонавий саноат интилаётган ҳақиқатдир. Яқинда Примарк томонидан амалга оширилган ташаббус — фойдаланувчиларни ифодалайдиган, ногиронлар аравачасида ўтирувчи одамни тасвирлайдиган биринчи ўтирувчи манекенни яратиш — мода соҳасида ногиронлиги бўлган одамларни кўрсатиш йўлида муҳим қадам бўлди.
Бу манекен машҳур телебошловчи ва ногиронлик ҳуқуқлари фаоли - Софи Морган номи билан аталди. Манекен 9 та мамлакатдаги 22 та флагман дўконда намойиш этилади. У Примаркънинг ногиронлиги бўлган одамлар эҳтиёжларини инобатга олган махсус мослаштирилган кийимлар коллекциясининг асосий витринасидан ўрин олади.
Лекин бу фақат битта манекен ҳақида эмас. Бу — баёнот: ногиронлиги бўлган инсонлар ҳам модада тенг равишда кўрилиши, тушунилиши ва ҳисобга олиниши керак.
Коллекция қуйидагиларни ўз ичига олади: магнитли замоқлар, қулай тугмалар, тиббий мосламаларга кириш учун яширин тешиклар ва ўтирувчи ҳолатдаги ҳаёт тарзи учун мослаштирилган кийимлар. Бу элементлар бевосита уларни киядиган одамлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган — бу эса онгли ва инклюзив дизайннинг ёрқин намунаси.
Примарк учун бу фақат бир марталик ҳаракат эмас, балки кенгроқ стратегиянинг бир қисми: ассортиментдаги инклюзиядан тортиб, дўконларнинг жисмоний кириш имкониятлари ва турли одамларни акс эттирувчи реклама кампанияларигача.
Савол эса шундай: бошқа брендлар ҳам шундай тизимли ва ҳалол тарзда бу йўлдан бора олишадими?
