Тожикистон

Сўғд вилоятида енгил саноат ривожланмоқда

Сўғд вилоятида енгил саноат ривожланмоқда

Тожикистон иқтисодий ўсиши ва енгил саноатнинг ривожланиши аҳолининг турмуш даражасини оширишга хизмат қилмоқда. Сўғд вилоятида саноат ишлаб чиқаришни ривожлантириш, мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш ва янги корхоналар барпо этиш ишлари давом этмоқда. Вилоят ҳокими Ражаб Ахмадзода Хўжанддаги корхоналарни зиёрат қилиб, уларнинг иш фаолияти янги иш ўринлари яратиши, маҳаллий маҳсулот ҳажмини ошириши ва экспорт салоҳиятини мустаҳкамлашига алоҳида эътибор қаратди.

- “Ситораи Тож” МЧЖ махсус иш кийимлари ишлаб чиқаради, 1000 иш ўрни яратилди.

- “Лидер” МЧЖ “Жадид” бренди остида жинси кийимлари ишлаб чиқаради, корхонада 80 нафар аёл ва қизлар ишлайди.

- Аввал машҳур бўлган пойабзал ишлаб чиқарувчи корхонани тиклаш бўйича топшириқ берилди.

- “Раҳимов” МЧЖ спорт кийимлари, жумладан кимонолар ишлаб чиқаради, йиллик ҳажми 200 минг бирлик.

- “Фируз” МЧЖ спорт кийимлари ишлаб чикаради, маҳсулотлари Россия, Польша, Қозоғистон ва Ўзбекистонга экспорт қилинади.

Президент қўллаб-қувватлаши туфайли вилоятда саноат ишлаб чиқариш ўсиб бормоқда, хомашёни тўлиқ қайта ишлаш ва тадбиркорлик ташаббусларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил ўқиш Пахта терими тугади, аммо теримчилар ҳали ҳам иш ҳақини кутмоқда