“ТЕРРЙ ЖАР ТЕХТИЛЕ” кенгаймоқда: 250 та янги иш ўрни

Наманган вилояти Косонсой туманида жойлашган “ТЕРРЙ ЖАР ТЕХТИЛЕ” корхонаси ўз фаолиятини изчил кенгайтириб бормоқда. Янги ишлаб чиқариш йўналишлари йўлга қўйилиши натижасида ҳудудда бандлик даражаси ошмоқда.
Ҳозирда лойиҳанинг навбатдаги босқичи доирасида трикотаж маҳсулотлари ва пайпоқ ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Бу эса қўшимча 250 та янги иш ўрни яратилишига замин яратади.
Корхона фаолиятининг кенгайиши нафақат иш ўринлари кўпайишига, балки экспорт ҳажмининг ортишига ҳам хизмат қилмоқда. Замонавий технологияларнинг жорий этилиши маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини оширмоқда.
Вилоят ҳокими ташриф давомида корхона фаолияти билан танишиб, янги лойиҳаларни жадаллаштириш, бандликни кенгайтириш ҳамда экспорт кўрсаткичларини ошириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди.
