Туркманистон

Туркманистоннинг тикувчилик фабрикаси қандай натижаларга эришди?

Туркманистоннинг тикувчилик фабрикаси қандай натижаларга эришди?

Туркманистоннинг енгил саноат соҳасида фаолият олиб бораётган Берекет шаҳридаги тикувчилик фабрикаси 2025 йилнинг дастлабки етти ойида 12 миллион 655 минг 897 манат қийматли маҳсулот ишлаб чиқарди.

Бу дегани корхона қисқа муддат ичида жами 211 941 дона тикув маҳсулоти ишлаб чиқариб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 41 минг донанинг ошгани демакдир. Бу рақамлар нафақат ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши, балки сифатли ва бозорга мос маҳсулотларга бўлган талабнинг ошишига ҳам ишора қилади.

Бугунги кунда фабрикада 150 нафар ишчи фаолият юритмоқда. Ишлаб чиқариш учун зарур юқори сифатли мато ҳажми йилига 1 140 тоннага тенг. Бу эса корхонада йирик ҳажмдаги ишлаб чиқариш жараёнининг барқарорлигини тасдиқлайди.

Берекет фабрикаси нафақат иқтисодий кўрсаткичлари билан, балки ҳудудий бандликни ошириш, иш ўринлари яратиш ва тикувчилик саноатини маҳаллийлаштиришда ҳам муҳим роль ўйнайди. Бундай ютуқлар мамлакат саноатининг барқарор ривожланиши ва экспорт салоҳиятининг мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Батафсил ўқиш Хлоя Маль Вогуэ АҚШ нашрининг бош муҳаррири этиб тайинланди