Узтех Гроуп Зарофаттехъни сотиб олмоқчи

Ўзбекистондаги йирик тўқимачилик компанияларидан бири — Узтех Гроуп ўз фаолиятини кенгайтириш учун Чирчиқда жойлашган Зарофаттех компаниясини сотиб олишни режалаштирмоқда.
Рақобатни ривожлантириш қўмитаси ушбу келишувни маъқуллаган. Қўмита хулосасига кўра, битим бозордаги рақобатга салбий таъсир кўрсатмайди.
2022 йилда ташкил этилган Зарофаттех пахтадан ип-калава ишлаб чиқаради. Компаниянинг ягона таъсисчиси Шерзод Худайбердиев, раҳбари эса Рашид Каримов.
Агар келишув амалга ошса, Узтех Гроуп ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириб, тўқимачилик соҳасидаги фаолиятини янада ривожлантириши мумкин. Бу эса компаниянинг бозордаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
