"Вобкент тола кластери" экспорт салоҳиятини оширмоқда

Бухоро вилоятининг Вобкент туманида фаолият юритаётган "Вобкент тола кластери" МЧЖ бугунги кунда экспорт ҳажмини изчил ошириб бормоқда. Корхона 2022 йилда фаолиятини қайта йўлга қўйиб, ишлаб чиқариш қувватини кенгайтирди.
Ҳозирда корхона йилига 10 минг тоннагача ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу ерда 600 нафардан ортиқ фуқаро доимий иш билан таъминланган бўлиб, корхона аҳоли бандлигини таъминлашда ҳам муҳим ўрин тутмоқда.
Корхонада йилига 9 минг тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади ва унинг барчаси экспорт қилинади. Ойлик экспорт ҳажми қарийб 2 миллион АҚШ долларини ташкил этмоқда.
Юксак ишлаб чиқариш салоҳияти, замонавий технологиялар ва экспорт кўрсаткичларининг изчил ўсиши "Вобкент тола кластери" МЧЖни нафақат туман, балки вилоятнинг етакчи экспортёр корхоналаридан бирига айлантирмоқда.
