“Warsaw Ҳоме & Contract 2025” кўргазмасида Ўзбекистон маҳсулотлари халқаро эътирофга сазовор бўлди

2025-йил 22–25-октябрь кунлари Польшада бўлиб ўтган “Warsaw Ҳоме & Contract 2025” халқаро кўргазмасида Ўзбекистоннинг тўқимачилик ва уй жиҳозлари ишлаб чиқарувчи компаниялари “Маде ин Узбекистан” бренди остида иштирок этди.
EDELWEYS, ПРЕМИУМ ТЕКСТИЛ АГРО, ЖАҲОН ЮКСАЛИШ ТЕКСТИЛ, ОСИЁ ҲОМЕ ТЕХ, МИЛАНА ТЕХТИЛЕ, АИША ҲОМЕ ТЕХТИЛЭ ва бошқа корхоналар ўз маҳсулотларини кенг халқаро аудиторияга намойиш этдилар.
Кўргазманинг илк куниёқ ўзбек маҳсулотлари юқори сифат ва замонавий дизайни билан хорижий мутахассислар эътиборини тортди. Бир қатор компаниялар билан экспорт бўйича ҳамкорлик келишувларига эришилди.
Мазкур иштирок “Маде ин Узбекистан” брендининг халқаро миқёсдаги нуфузини оширишда муҳим қадам бўлди.
