Дунёда

Янги жинсининг нега эскиртирилгандек кўринишини биласизми?

Янги жинсининг нега эскиртирилгандек кўринишини биласизми?

Биз севиб сотиб оладиган жинси шимлар гўё бир неча йил кийилгандек кўринади: ранги бироз оқарган, тиззалари ишқаланган, айрим жойлари эса винтаж услубида.

Лекин бу кўриниш ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Жинсига “эскиртирилган” кўриниш бериш — ишлаб чиқаришнинг алоҳида босқичи.

Одатда деним рангини очартириш учун турли кимёвий моддалар ишлатилади. Энди эса бу жараёнда ферментлардан фойдаланиш ҳам йўлга қўйилмоқда.

Даниянинг Новонесис компанияси яратган DeniBrite технологияси ферментлар ёрдамида жинси рангини ўзгартириб, унга очроқ ва винтаж тус беради.

Энг қизиғи, компания ҳисоб-китобларига кўра, айрим шароитларда бу усул сув сарфини 28% га, глобал исишга таъсирни эса 40% га камайтириши мумкин.

Демак, биз дўконда кўрадиган оддийгина «эскиртирилган» жинси ортида замонавий биотехнология ва катта меҳнат туради.

Батафсил ўқиш Жиззахда янги тикувчилик цехи иш бошлади