Зара қандай қилиб янги трендларни харидорларга ҳаммадан тез тақдим этади?

Зара ҳар сафар модани олдиндан топавермайди. Унинг асосий кучи — харидор нимани хоҳлаётганини тез тушуниш ва шунга мос ҳаракат қилиш.
- Харидорни кузатади
Қайси кийим кўп сотиляпти? Қайси ранг ёки фасон кўпроқ сўраляпти? Зара бу маълумотларни доимий таҳлил қилади.
- Аввал синаб кўради
Янги моделни бирданига катта миқдорда ишлаб чиқармайди. Аввал озроқ миқдорда чиқаради. Яхши сотилса, ишлаб чиқаришни кўпайтиради.
- Тез ҳаракат қилади
Дизайн, ишлаб чиқариш, логистика ва савдо жараёнлари бир-бири билан чамбарчас боғланган. Шу сабабли талаб ўзгарса, Зара ҳам тез мослаша олади.
- Дўконларда доим янгилик
Маҳсулотлар тез-тез янгиланади. Бу эса харидорда «ҳозир олмасам, кейин қолмаслиги мумкин» деган ҳиссиёт уйғотади.
- Зараъдан бизнес учун муҳим сабоқ:
Муваффақият ҳар доим ҳам трендни биринчи бўлиб топишда эмас. Баъзан бозорни яхши кузатиш ва керакли пайтда тез ҳаракат қилишнинг ўзи катта устунлик беради.
- Сизнингча, бизнесда нима муҳимроқ: зўр маҳсулот яратишми ёки харидор истагига тез мослашишми?
