Зендая ва “Он” бренди коллаборацияси

Мода ва услуб оламида яна бир муҳим янгилик — замонавийлик ва қулайлик уйғунлашган янги ҳамкорлик эълон қилинди. Америкалик машҳур актриса ва қўшиқчи Зендая Швейцариянинг “Он” спорт бренди билан илк ҳамкорлик коллекциясини тақдим этди.
Янги коллекция спорт кийимларини кундалик ҳаётда ҳам бемалол кийиш мумкин бўлган қулай ва замонавий услубда яратилган.
Тўплам стилист Лу Роуч билан бирга ишлаб чиқилган бўлиб, у винтаж услуб, подиум модаси ва Зендаянинг шахсий гардеробидан илҳом олган. Юмшоқ матолар, эркин бичим ва максимал қулайлик асосий ўринда.
Коллекция спорт залидан ташқари — сайр, саёҳат ва кундалик учрашувлар учун ҳам мос кийимларни таклиф этади.
Тўплам 16-апрель куни сотувга чиқади.
