Дунёда

''Зумрад Техтиле" хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминламоқда

''Zumrad Textile" хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминламоқда

Бугунги кунда маҳаллий корхоналар нафақат ишлаб чиқаришни ривожлантирмоқда, балки хотин-қизлар ва ёшлар учун иш имкониятларини яратишда ҳам муҳим роль ўйнамоқда.

Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида "Оила ва хотин-қизлар маскани"да ишсиз хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилиб, иш билан таъминланмоқда. Бугун Бешкарам, Намуна ва Бештол маҳаллаларидан 10 нафар хотин-қиз вилоятда фаолият юритаётган Зумрад Техтиле тикув цехида иш бошлади.

Шунингдек, мактаб битирувчилари учун фабрикада очиқ эшиклар куни ўтказилди. Тадбирда ёшлар иш ўринлари, касб-ҳунар ва замонавий ишлаб чиқариш технологиялари билан таништирилди. Улар иш берувчилар билан бевосита учрашиб, ишга жойлашиш имкониятларини кўришди.

Мазкур ташаббус хотин-қизлар ва ёшларнинг касбий кўникмаларини ошириш ҳамда бандлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил ўқиш Сурхондарёда машҳур брендлар номидан рухсатсиз фойдаланган шахс жазоланди